Тошкентда боғчада болани калтаклаган тарбиячи жазога тортилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида «Боғча тарбиячисининг асаби жойида эмас экан» сарлавҳали видеолаҳва тарқалганди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.
Унга кўра, видеолавҳадаги ҳолат жорий йилнинг 30 апрель куни Мирзо Улуғбек туманидаги 512-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Видео тарбиячининг ўзи томонидан ота-оналар Telegram гуруҳига кутилмаган ҳолда юборилган.
Тасвирларда тарбиячи торт кесиш вақтида шовқин қилган болага ҳақоратли сўзлар билан дўқ уриб, унинг юзи ва бошига икки-уч бор урганини кўриш мумкин.
Ушбу ҳолат мазкур таълим муассасаси маъмурияти томонидан тарбиячи-ходимлар ҳамда ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Тарбиячига нисбатан меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг