Тошкентда боғча тарбиячиси 5 ёш болани калтаклаган: ҳолат Бош прокуратура назоратида

11:00 06 Май 2024 Жамият
350 0

Фото: Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалганди.

Қайд этилишича, ушбу видеотасвир Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Н.Т. томонидан болалардан бирининг туғилган кунини нишонлаш жараёнида видеога олинган.

Н.Т. тарбияланувчи 2019 йилда туғилган М.Д. (ўғил бола)нинг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, боланинг бош қисмига бир неча маротаба урганлиги аниқланган. Ҳолат 2024 йил 30 апрель куни соат 11:00 да содир бўлгани айтилмоқда.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдириб, вазият назоратга олинганлигини маълум қилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер