Тошкентда бир нечта фуқаролар ўт ўчириш мосламасини ёқиб, портлатди

00:15 02 Январь 2022 Жамият
978 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламасини ёқиб, унинг портлаши натижасида одамлар жароҳатлангани ҳақида маълумотлар ва видеотасвирлар тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 1 январь куни тунги соат 00.45 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчаси автоқатнов йўлида байрам баҳонаси билан аҳоли йиғилиб, бир нечта фуқаролар автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган “ўт ўчириш” мосламасини жойлаштириб, тагидан олов ёқиши оқибатида мослама чақнаши кузатилган.

Натижада, мушакбозликни телефон камерасига тасвирга олаётган фуқаролар, 1997 йилда туғилган М.С. (Ташхис: қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши), 1999 йилда туғилган М.А. (Ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. (Ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси) турли кўринишдаги жароҳат олган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан мосламани тайёрлаган ҳамда уни ёққан шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқароларимизга, дам олиш кунлари фарзандларимизни ва яқинларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини назорат қилиш нақадар муҳимлигини эслатиб ўтамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер