Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

08:36 24 Декабрь 2024 Жамият
142 0

Иллюстратив фото

Кеча, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи Ж.Ю. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси, ҳайдовчи У.О. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси ҳамда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида ЙТҲ юз берган.

ЙҲХБга кўра мазкур йўл-трaнспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

«Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?