Тошкентда 3 нафар фуқаро қидирилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолган шахсларнинг қидирувида кўмак сўрамоқда.
2000 йилда туғилган, Шаймарданов Давлатбек Бахтиёр ўғли жорий йилнинг 31 июль куни Россия Федерациясидан Тошкентга учиб келган ва яшаш манзилига бормаган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, ўртача гавдали, сочи қора, қош кўзи қора.
Эгнида: мавсумий кийимда бўлган.
1999 йилда туғилган, Ярашова Ферида Турғунбой қизи, жорий йилнинг 4 август куни Сергели тумани, Нилуфар кўчасида жойлашган вақтинча яшаш манзилидан чиқиб қайтиб келмаган.
Белгилари: Бўйи 160-165 см, ўртача гавдали, сочи қора, қош кўзи қора.
Эгнида: узун пушти рангли кўйлак, бошига ҳижоб ўраган.
1949 йилда туғилган Шек Антонина Владимировна жорий йилнинг 17 июль куни Сергели тумани, Дарёбўйи кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165 см, ўртача гавдали, сочи жигарранг, қош кўзи қора.
Эгнида: қизил кофта, қизил юбка ва шиппак бўлган.
Алоҳида белгилари: кўзойнакда, қўлида ҳассаси бор.
Юқорида келтирилган шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлганлардан, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар бериши сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг