Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказилган — Бош прокуратура

20:39 23 Сентябр 2022 Жамият
602 0

Фото: Иллюстратив фото

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, томонидан Тошкент шаҳридаги ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи ўрганилган.

Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда.

Ўрганишларда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннерлар ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланган.

Жумладан, давлат муҳофазасидаги:

— Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та;

— Фанлар академиясига 49 та;

— Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилган. 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган.

Жавобгарлик масаласи ҳал этилганлар орасида «Ўзархив», Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, «Геология музейи», «Бошплан ЛИТИ» корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахслари бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер