Тошкентда 2 ёшли бола юриб кетаётган машинадан тушиб кетди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланиб кетаётган автомобилдан ёш бола тушиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Шаҳар ИИББ ЙҲХБ воқеа юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 январь куни соат 17:05 ларда пойтахтнинг Мустақиллик шоҳ кўчасида рўй берган. 26 ёшли М.М. «Tracker-2» русумли автомашинани бошқариб келаётганида, унинг 2 яшар фарзанди М.М. йўлнинг қатнов қисмига йиқилиб тушган. Маълумотда қайд этилишича, ҳодиса ҳайдовчининг эътиборсизлиги сабабли, транспорт воситасининг орқа чап эшиги очилиб кетгани сабабли юз берган.
Хайриятки, шу йўналиш бўйлаб ушбу автомашина орқасидан ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомашина ҳайдовчисининг ҳушёрлиги сабабли мудҳиш ЙТҲнинг олди олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг