Тошкент яқинида қадимий ибодатхона ва ҳарбий жиҳозлар топилди
Тошкент вилоятининг қадимий тарихини ўрганиш давом этмоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг маълум қилишича, Қанқа шаҳристони ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар чоғида милодий V–VIII асрларга оид ибодатхона ва ҳарбий жиҳозлар топилган.
Мазкур тадқиқотлар вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда, «Очиқ осмон остидаги музей» концепциясини яратиш доирасида амалга оширилмоқда.
Топилмаларни Тарих институтининг «Ҳарбий тарих маркази» ҳамда «Қадимги дунё тарихи» бўлими мутахассислари аниқлашган. Улар Қанқа қалъасининг пастки қисмида қазишмалар олиб борган пайтда ибодатхона қолдиқлари ва металл ҳарбий жиҳозлар парчалари — қилич, дубулға ва совут қисмларига ўхшаш деталларни топишган.

Олимларнинг тахминига кўра, бу буюмлар қадимий одат асосида қуролсоз томонидан маъбадга эҳсон қилинган бўлиши мумкин. Яъни ўша даврда усталар ўзларининг энг яхши асарларини илоҳий жойларда қолдириш анъанаси мавжуд бўлган. Шунга ўхшаш топилмалар илгари Бойканддаги ибодатхона қазилмаларида ҳам учраган.
Бу кашфиёт Қанқа шаҳристони ўз вақтида ҳарбий ва диний марказ бўлганини, шунингдек, ўша давр ҳунармандчилик маданиятининг юқори даражада ривожланганини кўрсатмоқда.
Мутахассислар топилмаларни тўлиқ реставрация қилиб, уларни яқин келажакда Қанқа «Очиқ осмон остидаги музейи» экспозициясида намойиш этишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг