Тошкент вилоятида Марказий Осиёда илк бор “капсула” усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилган ГЭС ишга тушиши кутилмоқда
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги “Камолот” ГЭС Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Камолот” ГЭСига ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” мухбири.
Ушбу ГЭСнинг умумий қиймати 22,6 млн доллар, қуввати 8.6 МВт ни ташкил этади.
Мазкур ГЭСда илк бор тажриба сифатида “капсула” усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилади.

— Мазкур ГЭС Германиянинг “Андридз гидро” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Капсула” усулида ишлайдиган техника-технологялар келтирилган, дейди “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ директори Саид Юсупов. Бунда гидроагрегатлар сувнинг оқими бўйлаб горизонтал жойлашган бўлади ва 50 йил давомида қарийб таъмирлаш ишларига ҳожат қолмайди. Бу усулдаги гидроагрегат нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда илк бора қўлланилмоқда.
Мазкур ГЭСнинг қурилиш ишлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизим ташкилоти “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” компанияси томонидан, лойиҳа ишлари “Гидропроект” АЖлар томонидан амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ГЭСнинг асосий қурилиш ишлари якунига етган бўлиб, охирги монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
ГЭС нинг афзалликларидан бири автоматик, ақлли, хавфсиз бошқарув тизимига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг