Тошкент вилоятида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

20:06 08 Июнь 2023 Жамият
578 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.A.” ва “Y.C.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга ажратилган жами 500 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер