Тошкент вилоятида 6 ёшли болани «Damas» уриб юборди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Damas» русумли автомашина вояга етмаган болани уриб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 июль куни соат 13:10 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.
Ҳайдовчи З.М. «Damas» автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган 2018 йилда туғилган болани уриб юборган.
Оқибатда у турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
«Ҳозирда Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни автомобиль йўлларида қаровсиз қолдирманг!» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг