Тошкент вилоятида 43 нафар болага ноқонуний диний таълим берилаётгани аниқланди

07:13 21 Июль 2025 Жамият
231 0

Тошкент вилоятида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари фош бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари фош этилди.

Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Аввалроқ Наманган шаҳрида «Ислом Давлати Хуросон Вилояти» халқаро террористик ташкилотининг яширин «жамоати» фош этилгани ҳақида хабар қилгандик. Улар «жамоат» йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «жиҳод» ва «шаҳидлик»ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?