Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиб вафот этди

00:59 14 Ноябрь 2021 Жамият
1055 0

Тошкент вилоятида икки аёл ва вояга етмаган қиз номаълум газдан заҳарланди. Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими буйруғи билан фожеа сабабларини ўрганиш бўйича махсус гуруҳ тузилган.

Маълумотларга кўра, 5 ноябрь куни Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига 55 ва 26 ёшли икки аёл ҳамда 13 ёшли қиз номаълум газдан заҳарланиши оқибатида олиб келинган. Эртаси куни вояга етмаган қиз вафот этган.

Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими материалларни таҳлил қилиш учун Энергетика вазирлиги ва «Худудгазаъминот» АЖга юборишни топширган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?