Тошкент вилоятида 1 туп чинор кесган шахс табиатга қарийб 200 млн сўм зарар етказди

18:29 05 Ноябрь 2024 Жамият
163 0

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Тошкент вилоятида кўп йиллик чинор дарахтини кесган шахс табиатга 199 миллиондан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бошқарма инспекторлари томонидан Янгийўл тумани Халқобод МФЙ, Ўзбекистон кўчасида экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Рейд давомида мазкур ҳудудда янги қурилган автомобилларни ювиш шохобчасининг кириш қисмида бир туп кўп йиллик чинор дарахти таг қисмидан кесилгани, бир тупининг эса тана қисмига қасддан шикаст етказилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича инспекторлар томонидан тезкор суриштирув ўтказиб, ҳолатни 1973 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасида яшовчи фуқаро Х.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

«Ушбу ҳолат юзасидан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузилгани ва 199 миллион сўмдан ортиқ миқдорида табиатга зарар етказганлиги аниқланди», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирги кунда иш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Тошкент вилояти прокуратурасига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер