Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар пора олаётганда ушланди

Фото: ДХХ
Тошкент шаҳрида мижозлардан 3,7 минг АҚШ доллари, ва Сурхондарё вилоятида эса 60 млн сўм пора олган адвокатлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро иши бўйича ёрдам бериш эвазига пора олаётганда ушланган.
Аниқланишича, Яшнобод тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида эҳтиёт чорасини енгиллаштириб беришини айтган. Шу билан бирга, суддаги танишлари орқали ишни ижобий ҳал қилиш эвазига фуқародан 3 700 доллар олаётган вақтида ДХХ ва департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди. Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати фуқародан 60 миллион сўм олаётган пайтда ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Текширувда у Денов туман жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган ишда айбланувчига енгил жазо тайинлатиш учун суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилган.
Мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг