Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган халқаро конгрессда 35 да давлатидан олимлар иштирок этмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугун жорий йилнинг 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган «Буюк аждодлар мероси — Учинчи ренессанс пойдевори» VIII халқаро конгресси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Конгрессини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов кириш сўзи билан очди.
Мазкур нуфузли анжуманда дунёнинг 35 да давлатидан 300 га яқин олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этмоқда. Улар орасида ИРСИКА, АЙСEСКО, ТУРКСОЙ, «Ал-Фурқон» фонди, Халқаро Туркий академия раҳбарлари, Ислом олами робитаси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари бор.
Очилиш маросими аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан «Буюк аждодлар мероси — Учинчи Ренессанс асоси» VIII халқаро Конгресси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирилди.
Президентимиз йўллаган табрикда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган.
Очилиш маросимида анжуманнинг нуфузли меҳмонлари қутлов сўзларини айтиб, ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида қатнашчиларга қисқача маълумот бериб ўтишди.
Шундан сўнг қатнашчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига қаратаётган юксак эътибори яққол ифодасини топган ҳужжатли фильм ва Бутунжаҳон жамияти фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шундан сўнг ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом цивилизацияси маркази ва хорижий дизайнерлар ўз лойиҳалари ва концепциялари, музейлар ва Имом Бухорий марказининг кўргазмалари концепциялари илмий ходимлар томонидан тақдим этилди. Миллий мутахассислар ҳамкорликдаги лойиҳалар, жумладан, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейининг кўргазмалари бўйича видеороликлар намойиш этилди.
Ялпи йиғилишдан сўнг Конгресс ўз ишини еттита шўъба доирасида Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий музейларининг экспозициялари бўйича тақдим қилинган лойиҳаларни муҳокама қилиш билан давом эттирди.
Конгресснинг мақсади ҳам Янги Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги тараққиёт йўли, янги юксалиш даврида эришилаётган ютуқлар ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, халқимизнинг бой маданий ва маънавий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришда маҳаллий олимлар ва халқаро илмий экспертлар ҳамжамияти билан самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг