Тошкент ва 5та вилоятдаги метан тўлдириш шохобчаларининг ярмидан кўпроғи ёпилди

12:46 13 Декабрь 2023 Жамият
307 0

Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди. Бу ҳақда “Hududgaztaʼminot” АЖ расмий сайтида маълум қилинган.

«Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. Ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1179 тадан 547 АГТКШ иш фаолиятида» дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳудудларда газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти 06:00дан 12:00гача қисқартирилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер