Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Озарбайжон медиа форуми бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Озарбайжон медиа форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Рақамли асрда ҳақиқатни излаб: дезинформацияга қарши курашиш“ мавзусига бағишланган ушбу тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил август ойида Озарбайжонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган “йўл харитаси“га мувофиқ ўтказилмоқда.
“Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори медиа йўналишида ҳам жадал ва тизимли тус олгани барчамизни хурсанд қилади. Бу жараёнда бугунги кунда давлат ва жамиятнинг барқарор ҳаётига жиддий таҳдид солаётган дезинформацияга қарши биргаликда курашиш алоҳида аҳамиятга эга.
Бу борада Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликнинг ягона платформасини яратиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёрмиз.
Форум ишига муваффақиятлар, унинг доирасидаги муҳокамалар ва тажриба алмашинуви эса самарали, қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган янги ташаббуслар учун пойдевор бўлишини тилайман“, — дейди Шерзод Асадов ўз саҳифасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг