Тошкент шаҳар ҳокими депутат бўлди
Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов «Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида» маълумот берди.
Берилган маълумотга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умурзаков Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилди.
«Шунингдек, сессия кун тартибидан Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, Халқ депутатлари Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш каби пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар ўрин олган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг