Тошкент қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади

Фото: Иллюстратив фото
Пойтахтимизда 10-12 февраль кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Унда нафақат лицензия учун, балки Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун ҳам даъвогарлик қилувчи жаҳон рейтингининг етакчилари иштирок этади.
Ўзбекистон Қиличбозлик федерациясининг хабар беришича, бугунги кунга қадар ушбу нуфузли танловда иштирок этиш учун 20 га яқин давлатдан аризалар келиб тушган. Хитой, Испания, Япония, Венгрия, Жанубий Корея, Польша, АҚШ, Италия, Озарбайжон, Болгария, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг энг кучли вакиллари якка ва жамоавий баҳсларда куч синашади.
Ўзбекистон шарафини 18 нафар ёш ва умидли спортчи ҳимоя қилади. Шунингдек, турнирда Токио-2020 иштирокчиси Зайнаб Дайибекова ва Паола Плиего каби тажрибали қиличбозларнинг ҳам иштироки кўзда тутилган.
Аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи Гимнастика саройида бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақаларга кириш барчага очиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг