Тошкент метрополитени илк маротаба бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди

Сўнгги вақтларда метро хизматига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда ва бугун илк маротаба Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди, дея хабар беради «Тошкентметрополитени» ДУК ахборот хизмати.
«Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи»ни аниқлаш учун метрополитен масъул ходимлари иштирокида махсус тадбир ташкил қилинди ва унда омадли иштирокчи аниқлаб олинди.
Миллионинчи йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси ҳам топширилди.
Метрополитен маъмурияти Қулай, хавфсиз ҳамда тезкор транспорт тури ҳисобланган метро 1 млн йўловчига хизмат кўрсата бошлаганидан мамнун эканлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг