Тошкент халқаро аэропортида қандай қулайликлар бор?
Йўловчиларни рўйхатга олиш зонаси аэропортининг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, у ерга транспорт воситасида йўл ўтказгич (эстакада) орқали ёки автотураргоҳда тўхтаб зинапоя ёки эскалатор бўйлаб кўтарилиш орқали киришингиз мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида терминалга кириш эшиклари 1 дан 4 гача рақамланган.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жойида кичик қаҳвахона, дўкон, вендинг автоматлари, банкоматлар, валюта айирбошлаш нуқталари, СИМ-карталар ва суғурта хизматларини сотиш бурчаги, багажларни қадоқлаш хизмати ва ТахФреэ ҳисоблагичи, шунингдек, йўловчилар жўнаш олдидан қарздорликлари борлигини текширишлари мумкин бўлган Мажбурий ижро бюросининг ваколатхонаси мавжуд.
Рўйхатдан ўтиш зонасида жойлашган кассада учиб кетаётган йўловчилар авиачипталарни сотиб олишлари, қўшимча юк, шунингдек, пойтахт аэропорти хизматлари: парвоздан олдинги жараёнлардан тезлаштирилган тарзда ўтиш (Fast Track), шунингдек, CIP ва «Anor» бизнес заллари учун тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Самолётга чиқиш талонини олган йўловчи божхона, паспорт назорати ва парвоздан олдин хавфсизлик текширувидан ўтади ва «steril» ёки кутиш ҳудудига киради.
Бугунги кунда кутиш зонасининг турли ҳудудларида бешта кафе, дорихона, миллий эсдалик совғалари ва гастрономия дўконлари, ширинликлар, гаджетлар ва халқаро СИМ-карталар, чарм ва заргарлик буюмлари, шунингдек, Duty Free дўконлари фаолият юритмоқда. «Anor» бизнес зали ҳам шу ерда жойлашган бўлиб, тез орада у ерда кичик меҳмонхона очилиши режалаштирилган.
Кутиш зонасида савдо нуқталаридан ташқари таҳорат ва намоз ўқиш хоналари, она ва бола хонаси, тез тиббий ёрдам ҳамда коворкинг ҳудуди мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг