Тошкент "Катта Дубулға" турнири: иккинчи кунга старт берилди(фоторепортаж)

10:34 06 Март 2021 Спорт
1267 0

Фото: Ҳасан Пайдоев("Халқ сўзи")

Пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" спорт саройида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтмоқда. Ушбу жараёнлар фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев томонидан объективга муҳрланмоқда. 

Малумот учун, бугун эркаклар -73 кг ва -81 кг, аёллар эса -63 кг ҳамда -70 кг вазн тоифаларида медаллар ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Мухлислар Тель-Авив "Катта Дубулға" турнири ғолиби Шарофиддин Болтабоевнинг иштирокини интиқлик билан кутишмоқда, десак муболаға қилмаймиз. Қорақалпоғистонлик дзюдочимиз баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Унинг рақиби кипрлик Аристос Микаэль ва кореялик Сун Хо Ли баҳсидан сўнг аниқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз рўйхати қуйидагича:

Эркаклар

-73 кг

Жалолиддин Бойназаров - Миклос Унгвари (Венгрия)

Муроджон Йўлдошев - Жиованни Эспозито (Италия)

Обидхон Номонов - Эдуардо Барбоса (Бразилия)

Ғолибжон Сулаймонов - Марк Христов (Болгария)

-81 кг

Суҳроб Турсунов - Роберт Ражкай (Венгрия)

Шарофиддин Болтабоев - Аристос Микаэль (Кипр)/ Сун Хо Ли (Жанубий Корея)

Арслонбек Тожиев - Заҳер Муҳаммад Сарвай (Афғонистон)

Ғиёсжон Бобоев - Оумар Джало (Франция)

Қизлар

-63 кг

Фарангиз Ҳожиева - Аннабелль Винзиг (Германия)

-70 кг вазн тоифаси

Шоҳиста Назарова - Марьям Тчантурия (Грузия

Гулноза Матниязова - Александра-Анастасия Ненова (ЖАР)

Фарангиз Холмуродова - Энхчимег Тсерендулам (Мўғулистон)

Биз бугунги беллашувларда ҳам вакилларимизга омад тилаймиз.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер