Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов вафот этди

20:44 26 Июль 2021 Жамият
3795 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақовнинг отаси Умурзақов Ўктам Пардаевич вафот этди.

Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Пардаевич фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри эди.

1952 йил 20 август куни таваллуд топган Умурзаков Ўктам Пардаевич кўп йиллардан бери ўз иш фаолияти давомида Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ривожланиши учун улкан ҳиссани қўшиб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?