Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоғини айиқлар қафасига ташлади
Тошкент ҳайвонот боғида 28 январь куни соат 12:00 атрофида аёл ўз қизини айиқлар қафасига ташлади.
Маълумотларга кўра, аёлнинг нима сабабдан содир этгани номаълум. Ташриф буюрувчилар ва ҳайвонот боғи ходимлари аёлни тўхтатишга уринишларига қарамай, у болани йиртқичнинг олдига улоқтирган.
Зузу исмли айиқ секин зовурга тушиб, қизга яқинлашганда, ҳидланиб, узоқлашган. Йиртқич ҳайвонлар бўлими тезда айиқни ички хонага жалб қила бошлаган.
Болани қўриқхонадан олиб чиқиб, ҳайвонот боғининг тез тиббий ёрдам пунктида кўрикдан ўтказишди. Қиз йиртқичдан эмас, балки деярли 5 м баландликдан қулашдан азият чеккан. Дастлабки текширув чоғида унинг танасида кўкаришлардан ташқари жиддий жароҳатлар аниқланмаган.
Айиқ қафасига қизчани ташлаган одам, қизалоқнинг ўз онаси бўлган. Аёл ҳомиладор экан. Воқеа пайтида аёлнинг олдида етти ёшли ўғли ҳам бўлган. Аёл ИИБ ходимлари томонидан хибсга олинган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат сабабларини ўрганмоқда, бола шифокорлар назоратида. Тошкент ҳайвонот боғи қизга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча харажатларни ўз зиммасига олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг