Тошкент давлат транспорт университети томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди
Тошкент давлат транспорт университети буюртмачилигида 2023 йил 30 май куни ўтказилган 1219,3 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компьютернинг ИП-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:
➖10-моддаси (рақобат ва холислик принципи);
➖14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
➖46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича шу куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Бундан ташқари, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига сўровнома киритилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Тошкент давлат транспорт университети томонидан 5 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг