Тошкент давлат аграр университети жамоаси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этди

Тошкент давлат аграр университети жамоаси Жиззах шаҳрида ўтказилган Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар буюк шоираларимиздан бири Зулфияхоним ва атоқли адиб Ҳамид Олимжон хотирасига бағишланган музейга экскурсия уюштирдилар. Музейда ижодкорларнинг бой адабий мероси, ҳаёт йўли ҳамда миллий адабиётимиз ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Талабалар ва ўқитувчилар ижодий муҳитни ҳис қилиш, шоирларнинг қўлёзмалари, шахсий буюмлари ва тарихий фотосуратлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу тадбир ёшларда ўзбек адабиётига бўлган қизиқишни ошириш ва буюк сиймолар меросини янада чуқурроқ ўрганишга хизмат қилди.
Тадбир сўнгида университет жамоаси Зулфияхоним ижодига бағишланган китоблар билан танишиб, ёдгорлик олдида суратга тушдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг