Тошкент давлат аграр университети ҳудудида катта ёнғин чиқди

21:16 30 Сентябр 2024 Жамият
335 0

Фото: Видеодан кадр

ФВВ Қибрай туманида содир бўлаётган ёнғин тўғрисида дастлабки маълумотларни очиқлади.

Бугун, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?