Тошкент аэропортида яна учта такси оператори пайдо бўлади — Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports бошқарув компанияси E-auksion.uz платформасида Тошкент аэропортида такси операторлари учун жой ижараси учун учта лот жойлаштирди.
Аввал хабар қилинганидек, Тошкент халқаро аэропортининг умумий учиш залида яна бир такси хизмати пайдо бўлади. Шунингдек, такси операторлари CIP учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминалининг келиш зали учун алоҳида танланади.
Барча лотлар учун батафсил техник шартлар белгиланган бўлиб, компаниялар уларга риоя қилишлари мажбурий. Хусусан, ариза берувчи компаниянинг ёши уч йилдан ортиқ бўлмаган, бензинда ишлайдиган ёки электромобилларга эга ўз автомашиналари парки бўлиши керак. Компания расмий равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида бошланғич билимга эга малакали ҳайдовчиларни ишга олиши керак. Автомобильлар брендланган, ҳайдовчилар эса компаниянинг махсус иш кийимида бўлиши керак. Компания йўловчиларга барча тўлов шакллари — нақд пул ва маҳаллий ва хорижий тўлов тизимларининг банк карталари билан тўлаш имкониятини таъминлаши керак бўлади.
Ҳар учала лот бўйича ҳам савдолар 17 август куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади. Ким ошди савдосида техник топшириқда кўрсатилган талабларга жавоб берадиган барча манфаатдор компаниялар иштирок этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг