Тўрт нафар пара атлетимиз финалга чиқди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини бошлашди.
Эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага Batterflay усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу масофада стартга чиққан ҳамюртларимиз Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Кирил Панков саралашни муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга бўлди.
Ушбу йўналишда қатнашган Ислам Асланов эса ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўлланма ололмади.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида ҳам сузиш мусобақаларида ҳамюртларимиз ўзларининг муваффақиятли юришларини бошлади. Шохсанам Тошпўлатова ҳамда Муслима Одилова ҳам медаллар учун курашни давом эттиради.
Қайд этиш керакки, аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага Batterflay усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчиларимиз Муслима Одилова ҳамда Шохсанам Тошпўлатова иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб, ҳал қилувчи финал босқичига йўлланма олди.
Ушбу йўналишда финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 23:09 дан сўнг бошланади.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг