Икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди

Фото: Milliy Gvardiya
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бўлган ҳар икки боксчи «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан ҳам тақдирланган. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Миллий гвардия қўмондони генерал-маёр Рустам Жўраев «Париж-2024» Олимпиада ўйинларида иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонларини топширган.
Қайд этилишича, Миллий гвардиянинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва эсдалик қимматбаҳо совғаси билан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси капитан Баҳодир Жалолов ҳамда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси капитан Хасанбой Дўсматов тақдирланди. Шунингдек, ҳар икки боксчининг оналари Миллий гвардия эсдалик қўл соати билан тақдирланди.
Бундан ташқари, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси подполковник Элшод Расулов «Миллий гвардия фидойи ходими» кўкрак нишонига муносиб кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг