Тошкентдан Дубайга йўлга чиққан самолётлар ортга қайтмоқда

10:24 16 Март 2026 Жамият
164 0

Бирлашган Араб Амирликлари ҳаво ҳудуди қисман ёпилганлиги сабабли Тошкентдан Дубайга учган рейслар жўнаш аэропортига қайтмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Centrum Air авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда.

DW нашрининг маълумотларига кўра, Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужуми оқибатида ёнғин чиққан. Парвозлар вақтинча тўхтатилган.

Аниқлик киритилишича, дрон билан боғлиқ ҳодиса ёнилғи резервуарларидан бирига зарар етказган. Кўп ўтмай ёнғин назоратга олинган.

Аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннелларда ҳаракат вақтинча чекланган, Emirates авиакомпанияси Дубайга парвозларни тўхтатган. Бир қатор рейслар ал-Мактум халқаро аэропортига йўналтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер