“Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси”нинг иккинчи энергоблоки қайта ишга туширилди

08:56 07 Январь 2022 Иқтисодиёт
1416 0

Энергетика вазирлиги тизимидаги “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси”да Янги 2022 йилнинг илк байрам кунларида 2-энергоблок Ҳавони комплекс тозалаш ускунасида (КВОУ) 1- ва 2-поғона ҳаво фильтрларини янгилаш бўйича режада кўзда тутилган ишлар ташкил қилинди.

Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ маълум қилди.

Ишлар электр станцияси мутахассисларидан иборат махсус бригадалар томонидан “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекэнерготаъминлаш” акциядорлик жамиятлари масъул ходимлари, шунингдек, ҳаво фильтрларини етказиб берувчи “EMW Filtertechnik rus” (Россия) компанияси ва лойиҳа бош пудратчиси MHPS консорциуми вакиллари иштирокида амалга оширилди.

Масъулиятли ва муҳим ҳисобланган ушбу тадбир давомида 2-энергоблокнинг 624 та 2-поғона фильтрлари “EMW Filtertechnik rus” компаниясининг янги фильтрлари билан алмаштирилди, 624 та 1-поғона ҳаво фильтрлари ўрнига эса “TOM PROF” корхонаси (Ўзбекистон, Навоий вилояти) томонидан ишлаб чиқарилган кассета типидаги янги ҳаво фильтрлари ўрнатилди.

Станциянинг қиш кунларида ишончли ишлашини таъминлаш бўйича қарийб 36 соат давом этган монтаж ишлари якунлангач, 2022 йил 4 январь куни станциянинг иккинчи энергоблоки қайта ишга туширилди ҳамда станция тўлиқ штат режимида электр энергияси ишлаб чиқара бошлади.



Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер