Толибон раҳбариятини қўлга олиш учун Бин Ладенга эълон қилгандан кўра кўпроқ мукофот пули ажратамиз — АҚШ давлат котиби
АҚШ Толибоннинг юқори мартабали раҳбарларини қўлга олиш учун Усама бин Ладен учун белгилангандан каттароқ мукофот эълон қилиши мумкин, деб хабар бермоқда «Newsweek» нашри.
Маълумотларга кўра, Толибон гаровда ушлаб турган америкаликларнинг сони аввал хабар қилингандан кўпроқ бўлиши мумкин. Агар бу маълумотлар ўз тасдиғини топса АҚШ Толибон раҳбариятини қўлга олиш учун катта миқдордаги мукофот пули беришини эълон қилган.
Таъкидланишича, Толибон ҳукумати 2022 йилнинг август ойида иш сафарида бўлиб турган икки нафар америкаликни ҳибсга олган. Толибон АҚШ билан муносабатларни нормаллаштиришга интилаётган бир вақтда бу каби можаролар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
«Толибон хабар қилинганидан кўра кўпроқ америкаликларни гаровда ушлаб тургани ҳақида маълумот олдик. Агар бу рост бўлса, биз дарҳол уларнинг юқори раҳбарларини қўлга олиш учун Бин Ладенни ушлаш учун эълон қилган мукофот пулидан ҳам кўпроғини эълон қилишга тайёрмиз», — деб ёзган Рубио ўзининг Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Марко Рубио 21 январь куни 99 нафар сенатор овози билан АҚШ давлат котиби лавозимига тасдиқланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг