«Толибон» Ўзбекистонга электр энергияси бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди
Иллюстратив фото
«Толибон» томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистонга электр энергиясидан қарзни тўлиқ тўлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.
«Биз Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказдик. Улар орасида энергетика соҳаси учун масъул ҳам бор эди. Мулоқотда айрим рақамлар тўғрисида ҳам келишиб олинди. Афғонистон электр тармоқлари компанияси барча қарзларни тўлайди. Ҳозир бу мамлакатда банк тизими ишлаши билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Лекин, шунга қарамай, биз электр энергияси узатишда давом этамиз», дейди С. Умурзоқов.
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, расмий Тошкент Кобулга электр еказиб беришни ҳозиргача бир соат ҳам тўхтатмаган. Бундан кейин ҳам Афғонистон Ўзбекистондан электр энергиясини олишда давом этади. Бу қарорнинг асосий сабаби қардош афғон халқига қийин пайтда ёрдам бериш истагидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг