Тергов давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш тартиби белгиланди
“Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги” йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, крипто-активлар терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида хатлаш, мусодара қилиш, етказилган зарарни қоплаш учун олиб қўйилиши ҳамда далил сифатида эътироф этилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказиш крипто-активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар иштирокида амалга оширилиши шарт.
Қуйидаги маълумотлар крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ахборот манбалари бўлиши мумкин, жумладан:
▪️шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарлар;
▪️хизматлар провайдерлари ва майнерлар томонидан тақдим этилган маълумотлар;
▪️назорат қилувчи (лицензияловчи) органларнинг маълумотлари;
▪️очиқ ахборот манбаларидан олинган маълумотлар.
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:
ахборот ташувчи қурилмалар;
крипто-ҳамёнлар;
қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувлар.
Олиб қўйилган, хатланган ва далил сифатида эътироф этилган крипто-активларнинг ҳисоби суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан юритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг