Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги бўйича янги техник регламент тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори (480-сон, 2025 йил 31 июль) билан «Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламент тасдиқланди.
Мазкур регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланилади.
Темир йўл маҳсулотлари конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ равишда қуйидаги идентификация белгиларга эга бўлиши шарт:
— мувофиқлик белгиси;
— рақам;
— ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
— ишлаб чиқарилган сана;
— резервуарлар ва назорат мосламалари текширилганлиги ҳақидаги маълумотлар.
Шунингдек, темир йўл маҳсулотининг мувофиқлиги мажбурий тартибда қуйидаги шаклларда тасдиқланади:
— мажбурий сертификатлаш;
— мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати эса қуйидагича белгиланган:
— маҳсулот партияси учун — маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатигача;
— серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун — 3 йилдан ошмаслиги керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг