Текинга берилаётган вакцина текинга келмаяпти — Алишер Қодиров "мажбурий" эмлаш ҳақида
«Миллий тикланиш» ДП фракциясининг бугунги йиғилишида Меҳнат кодексининг 113-моддасига ва «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббус қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Алишер Қодиров маълум қилди.
Қонун лойиҳаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига ўз қарори билан аҳолини профилактик эмлашдан ўтказишни жорий қилиш ваколати берилмоқда.
Шунингдек, Меҳнат кодексида иш берувчига ходим тиббий кўрик натижалари ва шифокорларнинг тавсиясига кўра эмланиши керак бўлсаю, эмланишни рад этса ходимни иш ҳақини сақламаган ҳолда ишга қўймаслик ҳуқуқи берилмоқда.
«Диққат билан ўқинг, шифокор тавсия қилса!
Агар фуқаронинг вакцина олишига монелик қиладиган муаммо бўлса шифокор тавсия қилмайди!
Нима учун бу қонун муҳим?
Аҳолининг 70 фоизи эмланмаса жамоавий иммунитет ҳосил бўлмайди. Вирусни фуқароларга юқиши ва мутацияга учраши учун Ўзбекистонда қулай шароит яратилади. Куз-қишнинг бу турдаги вируслар учун фаол давр эканлигини ҳисобласак, август-декабрь ойлари иммун тизими заиф бўлган фуқаролар учун катта хавф пайдо бўлади. Жамоатчилик билан ишлайдиган ходимлар (милиция, савдо ходими, ўқитувчи, тиббиёт ходими ва ҳоказо) вирус тарқатувчиси сифатида ҳамма учун хавфли бўладилар.
Бугунга келиб Франция, Греция, Австралия, Италия, Латвия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бир қанча давлатларда вакцинация шифокор тавсиясига мувофиқ мажбурий қилиб белгиланди. Бу давлатлар ўз фуқароларининг хавфсизлиги ҳақида қайғурмоқдалар.
Ҳеч ким ҳеч кимни мажбурламаяпти. Ҳеч қандай муаммо бўлмасаю, эмланишни рад этсангиз, иш берувчи ва жамоа сизни хавф манбаи сифатида кўришга ҳаққи бор.
Энди корхоналар ёпилмайди, таълим тўхтатилмайди, савдо-сотиқ чекланмайди. Вирус билан курашиш учун ҳам маблағ керак. Текинга берилаётган вакцина ҳам текинга келмаяпти.
Шу билан бирга унутмаслик керак, биринчи тўлқин давридагидек, ҳар бир фуқаронинг даволаниш ҳаракатлари учун маблағ масаласи Ҳукумат томонидан Олий Мажлисга киритилмади. Масала очиқ турибди. Маблағни қаердан қисқартирамиз? Мактабларни қурмаймизми, электр-газ линияларини таъмирламаймизми... Ҳар эҳтимолга қарши хусусий клиникаларга пуллик даволаш учун рухсат берилди.
Соғлом инсон давлат учун бойлик, лекин соғлиқ инсон учун бойликдир. Соғлиқ ва ҳаётни йўқотмасдан аввал қадрлашимиз керак», дейди Қодиров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг