ТДПУда «Давлат тили ва замонавий таълим-тарбия» мавзусида анжуман бўлиб ўтди
Юртимизда байрамлар кўп ва ҳар бири ўзининг теран моҳиятига эга. Ана шундай байрамлардан бири — 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни миллатимиз, тилимиз, маънавиятимиз тарихида ўзига хос кун ҳисобланади.
Тил ҳар бир миллатнинг энг қадрли бойлиги, унинг маданиятидан тортиб ички дунёсини акс эттирувчи муҳим восита саналади. Шу боис, ўзбек тили байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Давлат тили ва замонавий таълим-тарбия» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Низомий номидаги ТДПУ ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили ва адабиёти фольклори институти вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Бу ҳақда ушбу ОТМ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирни университет ректори А.Умаров ўзининг кириш сўзида бугунги кунда барча соҳалар билан бирга давлат тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинганлиги, Давлатимиз томонидан маънавий ҳаётимизни янада ривожлантириш, жумладан таълим- тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини такомиллаштириш, китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қабул қилинган ўнлаб фармон ва қарорлар ўзбек тили равнақига бевосита ижобий таъсир қилаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Анжуманда сўзга чиққан меҳмонлар тилимиз тараққиётига давлатимиз томонидан берилаётган эътибор, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек тили АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Швеция каби ўн бешдан ортиқ давлатларнинг 60га яқин университети ва 100дан ортиқ мактабларида ўрганилаётганлиги, ўзбек тили бўйича илмий изланишлар олиб бораётган чет эллик тадқиқотчилар сони кундан-кун ошиб бораётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида университет талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият улашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг