ТДАУ қошидаги академик лицей битирувчиларига дипломлар топширилди
Фото: ТДАУ ахборот хизмати
Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) қошидаги академик лицей битирувчи ёшларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Н. Обломурадов кириш сўзи билан очиб бериб, битирувчиларга эзгу тилакларини билдириб ўтди. Маросимда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Н. Кулбекова, Тошкент давлат аграр университети раҳбарияти, лицей жамоаси, битирувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тошкент давлат аграр университети ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда битирувчиларга диплом ва ўқиш даврида намунали хулқи, билими билан тенгдошлари орасида ажралиб турган битирувчи ёшларнинг ота-оналарига ҳамда ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган педагогларга ташаккурномалар топширилди.
Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида лицейни 159 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шундан 25 нафари имтиёзли диплом, 1 нафари кумуш медаль билан тамомлади. Битирувчиларнинг 100 нафардан зиёди хорижий тилни билиш сертификатларни қўлга киритиб, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг