ТАТУнинг Фарғона филиалида киберхавфсизлик лабораторияси ташкил этилди

14:54 30 Октябр 2024 Жамият
147 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида Фарғона вилояти ИИБ билан ҳамкорликда ташкил этилган киберхавфсизлик лабораторияси фаолият бошлади.

Лаборатория жаҳон андозалари даражасида замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланди. Ҳар бир талаба алоҳида ишлаши учун компьютер техникалари ўрнатилди. Шу билан бирга, қулайлик яратиш мақсадида лаборатория ҳудудида талабалар турар-жойи ҳам бунёд этилди.

—Бугун жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, бу борада IT ҳамда муҳандислик соҳаларида малакали мутахассислар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга,—дейди Фарғона вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти, подполковник Гулнора Мўйдинова.—Бу олий таълим муассасасида талабалар мазкур йўналишларда билим эгаллайди. Лаборатория талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ўзаро уйғунлаштиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Айни йўналишда энг иқтидорли талабалар саралаб олинади. Йил давомида ўқишдан бўш пайтда бу ерда амалиёт ўташи учун барча шароитлар яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?