Ташқи савдо операциялари учун жарима тизими соддалаштирилади – Қонун лойиҳаси

12:20 24 Декабрь 2024 Сиёсат
211 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштириш ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Ҳозирги амалдаги уч босқичли ва жами 50 фоизлик жарима тизими тадбиркорлик субъектлари учун қатор қийинчиликларни келтириб чиқараётгани таъкидланди. Бу тизимнинг кўп босқичлилиги ва ўзаро мувофиқсизлиги ортиқча молиявий харажатлар ва вақт йўқотишга сабаб бўлмоқда. Янги қонун лойиҳаси билан бу тартиб бекор қилиниб, унинг ўрнига қайтмаган активларнинг 20 фоизи миқдорида бир марталик молиявий жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Депутатлар томонидан репатриация қилинмаган активлар суммаси ташқи савдо контракти бўйича амалга оширилган операциялар суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолатларда жарима қўлланмаслигига оид меъёрлар қўллаб-қувватланди. Шунингдек, асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар импорт билан боғлиқ операцияларда етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган ҳолларда, ушбу операция бўйича репатриация муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати қабул қилинади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишни енгиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо операцияларини содда ва самарали ташкил этиш имкониятини яратиши кутилмоқда. Депутатлар мазкур қонун нормаларининг тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди. Ушбу янгилик тадбиркорлик субъектлари учун ташқи савдо жараёнларини аниқ ва самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер