Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига мурожаат йўллади

15:05 03 Март 2022 Жамият
1702 0

Фото: Repost.uz

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матнини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Матбуот хизмати эълон қилди:

Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари диққатига!

Ҳурматли фуқаролар!

Агар сизнинг ҳуқуқингиз ва қонуний манфаатларингиз  бузилса, иш берувчи томонидан ҳужжатларингиз олиб қўйилса, компенсация тўловлари, ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, мураккаб вазиятда қолсангиз, ҳуқуқий маслаҳатлар ёки бошқа масалаларда муаммолар юзага келса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилишингиз сўралади.

Ваколатхоналар томонидан меҳнатга оид низолар, хусусан, Россия Федерациясининг миграция қонунчилиги, рўйхатдан ўтиш, бандлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, юртдошларимизни ишга йўналтириш, иш ҳақини тўламаслик ҳолатларини ҳал қилишда кўмаклашиш, мажбурий меҳнатдан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ўз ваколатлари доирасида юридик ва ҳуқуқий ёрдам хизматлари кўрсатилади.

Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхоналари:

Москва шаҳри:
Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка).
 +7 (925) 045-47-44.

Санкт-Петербург шаҳри:
Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй. 
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси.
 +7 (951) 680-95-97.

Екатеринбург шаҳри:
Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй.
 +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66.

Новосибирск шаҳри:
Манзил: Новосибирск шаҳри, Ломоносова кўчаси, 55-уй.
 +7 (953) 862-00-07.

Самара шаҳри:
Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй.
 +7 (917) 872-42-26.

Уфа шаҳри:
Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис.
 +7 (917) 469-20-88, +7 (347) 216-33-43.

Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?