Ташқи ишлар вазирлигида айрим таркибий бўлинмалар раҳбарлари ўзгартирилди

13:00 28 Февраль 2022 Сиёсат
1076 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ТИВнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжонов хабар берди.

Унда вазирлик таркибий бўлинмаларига янги тайинланган раҳбарлар таништирилди:

Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди;

Мирзарахимов Сарвар Хамитжанович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) –Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди;

Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?