“Ташаббусли бюджет”: Фурқат туманида 14 та таълим муассасаси ғолиб бўлди
Фурқат туманида биргина жорий йилнинг ўзида “Ташаббусли бюджет” доирасида 4 та мактабгача таълим ташкилоти, 10 та умумтаълим мактаби лойиҳа ғолиби бўлди.
Айни жараёнда 17-умумтаълим мактабида ҳам кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Натижада 120 ўринли қўшимча ўқув биноси барпо этилиб, замонавий мезонлар асосида жиҳозланди. Ўз навбатида, тўлиқ инфратузилма ва хавфсизлик тизимлари билан таъминланди.

— Умуман олганда, жорий йилда туман миқёсида 14 та лойиҳа ғолиблиги учун давлат бюджетидан 21 миллиард сўм маблағ ажратилди, —дейди Фурқат тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Ортиқов. — Айтайлик, биринчи мавсумда ажратилган маблағлар ҳисобига 7 та мактабда реконструкция қилиш, 120-150 ўринли қўшимча бинолар қуриш ишлари бажарилди.

Шу тариқа 17-умумтаълим мактабида янги ўқув биноси фойдаланишга топширилган бўлса, яна 6 та мактабда белгиланган юмушлар якунига етказилди. Яқин вақт ичида иккита боғчада таъмирлаш ишларига киришилади.
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги иккинчи мавсумида 5 та лойиҳа ютиб олинди. Унга кўра, 3 та умумтаълим мактаби электрон доскалар, компьютерлар билан жиҳозланади. Иккита эски боғчада мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қўшимча бинолар қуриб битказилади.

Айтиш жоиз, эзгу мақсад ижобати туфайли Фурқат тумани мактабларида қўшимча 1000 ўқувчи ўрни яратилиб, икки навбатли ўқув жараёни битта навбатга туширилишига эришилди. Бу таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга, албатта.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг