Таржима қилиш ва ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларни тайёрлаб бериш хизмати йўлга қўйилди
Онлайн шаклда араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги матнларни таржима қилиш ва ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларни тайёрлаб бериш хизмати йўлга қўйилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.
Бунинг учун:
Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади;
Шаклланган инвойс бўйича тўлов амалга оширилади;
Ваколатли орган томонидан тайёрланган электрон маълумотлар тақдим этилади.
Шунингдек, архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) хизмати ҳам жорий қилинди. Бунда:
Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади;
Шаклланган инвойс бўйича тўлов амалга оширилади;
Ваколатли орган томонидан QR-кодли аннотация берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг