Тарбияси оғир ёшлар билан янгича ишлаш тизими шакллантирилади

17:50 28 Июнь 2024 Сиёсат
472 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади.

Тарбияси оғир ёшлар билан янгича ишлаш тизими шакллантирилади. Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, йиғилишда уман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим бериши топширилган.

Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланган. Унга кўра, ёз мавсумида «Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари» дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.

Шу билан бирга, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилиши қайд этилган. Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилган.

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул «вай-фай» ўрнатиш вазифаси қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер