«Тараққиёт сари: Янги Ўзбекистон ислоҳотлари 2022–2025» тўплами тақдим этилди
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Ўзбекистонда 2022–2025 йиллар мобайнида амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, натижалар ва мақсадли кўрсаткичларнинг умумий мазмунини қамраб олган янги тўпламни тақдим этилди.
У марказ томонидан аввал нашр этилган «Ҳаракатлар стратегияси билан 5 йил» тўпламининг мантиқий давоми ҳисобланади. Аввалги нашр 2017–2021 йилларда амалга оширилган муҳим ислоҳотлар натижаларини ўз ичига олган эди.
Ушбу нашр қуйидаги бешта асосий устувор йўналиш доирасида тузилган:
- Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;
- Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
- Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- Қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
- Хавфсиз ва тинчликсевар давлат тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
Ушбу нашр «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг бешта устувор йўналиши доирасида тузилган бўлиб, тўпламнинг ҳар бир бўлимида амалга оширилган аниқ ислоҳотлар ва уларнинг натижалари баён этилган.
Нашр таҳлилчилар ва мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш жараёнларини чуқурроқ англашда кенг жамоатчилик учун ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
«Тараққиёт сари: Янги Ўзбекистон ислоҳотлари 2022–2025» тўплами билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг