Танзила Нарбаева Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларус Республикасида бўлиб турибди.
Бугун, 5-центабр куни, Танзила Нарбаева Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашди.
Маълумки, Беларус Ўзбекистоннинг МДҲдаги анъанавий ҳамкорларидан биридир. Мамлакатлар ўртасидаги алоқалар дўстлик ва шериклик руҳида изчил ривожланиб бормоқда.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбатда парламентлараро мулоқотни самарали ривожланаётганлиги, ўзаро манфаатли учрашув ва тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилаётганлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ҳамда Парламентлараро иттифоқ доирасида фаол ҳамкорлик олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Беларус халқаро ва минтақавий ташкилотлар – БМТ, МДҲ, ШҲТ доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Беларус бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форумига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига муҳим ҳисса қўшиши, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланиши таъкидланди.
Эришилган шартнома ва келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Қўшма тадбирлар орқали гендер тенглигига эришиш ва Беларус аёллар иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг