Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган қонунбузарлар қўлга тушди

10:26 19 Август 2024 Жамият
311 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент, Андижон ва Наманганда тамаки маҳсулотлари савдоси билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган бир қатор шахс ва МЧЖларни фош этди. Бу Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.С., С.М. ва З.Ш. ушланган. Улар фуқаролар М.Ш ва Б.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 319,1 миллион сўмлик жами 10 минг қути «Esse Change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби яна бир ҳолат Андижон вилоятида аниқланган. Департаментнинг Асака туман бўлими тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ўз уйида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.Қ.ни қўлга туширга. Маълум бўлишичича, бу шахс харидор Н.Д.га акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган турли номдаги жами 4 минг 460 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.И. ва И.А. хорижда ишлаб чиқарилган 2 минг 500 дона электрон тамаки маҳсулотини фуқаро А.С.га 52 миллион сўмга сотган вақтларида ушланган. Шунингдек, И.А.нинг бошқарувидаги автомашинадан яна 3 минг 200 дона электрон тамаки ва 290 қути «Parlament super slim» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ҳам топилди.

Қайд этилишича, тамаки савдосини қонунга мувофиқ юритмаётган яна бир МЧЖ Наманган туманида аниқланди. Ўтказилган тезкор тадбирда эса «Ҳ.З.» МЧЖ сотувчиси И.С. харидорга «Ignite» номли электрон тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, 21 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган 458 қути тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштирилган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов 1 250 000 000 сўмдан зиёд маблағ ишлаб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?